Андижонда каналга нефть оқиб кетди

Андижонда каналга нефть оқиб кетди

Андижонда каналга нефть оқиб кетди – табиатга етказилган зарар ўрганилмоқда

Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги Раиш қишлоғидан оқиб ўтувчи каналга нефть оқиб тушган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бу ҳолат “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖдаги авария сабаб юз бергани маълум қилинди.

Вилоят Экология бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар 29 июль куни ҳолатни ўрганиб, авария бартараф этилганини маълум қилди.

Ҳозирда мазкур корхона фаолияти юзасидан расмий текширув ҳужжатлари расмийлаштирилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: