Андижонлик йигит террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлагани учун 8,5 йилга қамалди

Андижонлик йигит террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлагани учун 8,5 йилга қамалди

 

 

ДХХга кўра, Андижонда туғилган 28 ёшли шахс “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларда экстремистик ғояларни тарғиб қилиб келган.

 

Шунингдек, у ушбу ташкилотга криптовалюта ва банк орқали жами $2912 ва 4 млн сўмдан ортиқ пул жўнатган.

 

Йигит 2023–2024 йилларда икки марта Сурияга бориб, уруш ҳудудида террорчилик фаолияти билан шуғулланишни кўзлаган. Бу режаси амалга ошмагач, Афғонистонга ўтишга уринган, аммо 2024 йил ноябрида Эрон ҳудудида қўлга олинган.

 

Суд ҳукмига кўра, у терроризм ва экстремизмга оид бир неча модда бўйича айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: