Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш ва унинг меросини тарғиб этиш мақсадида:
🔸Тошкентда Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади;
🔸Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси жорий этилади;
🔸2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда эстрада санъати бўйича халқаро кўрик-танлов ўтказилади.
Шунингдек, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинади.