Cанду Россияни Молдова парламент сайловларига аралашишга уринишда айблади

Cанду Россияни Молдова парламент сайловларига аралашишга уринишда айблади

Молдова президенти Майя Санду Кишинёвдаги матбуот анжуманида Россия Федерацияси бу йил кузда Молдова устида назорат ўрнатишни мақсад қилганини ва сентябр ойидаги парламент сайловларига мислсиз даражадаги аралашувга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

“Россия турли воситалардан фойдаланиши мумкин: сайловчиларни сотиб олиш, киберҳужумлар, ахборотни манипуляция қилиш ҳамда тўланадиган норозилик намойишлари”, — деди Санду.

Унга кўра, фақатгина криптовалюта орқали 100 миллион еврога яқин маблағ ажратиш режалаштирилган.

Бу баёнотга жавобан, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Сандунинг гапларини ҳақиқатга тўғри келмайди, дея изоҳлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: