Дунё бўйича ортиқча семириб кетганлар сони бир миллиарддан ошди

Дунё бўйича ортиқча семириб кетганлар сони бир миллиарддан ошди

1990 йилдан 2022 йилгача 190та мамлакатда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ортиқча вазнга эга қизлар сони 1,7 фоиздан 6,9 фоизга, ўғил болалар сони эса 2,1 фоиздан 9,3 фоизга ошган. Бу ҳақда The Lancet журнали хабар берди.

2022 йилда ортиқча вазнга эга вояга етмаганлар сони 160 миллион нафарга яқинлашган (1990 йилда 31 миллион).

Катталар ўртасида ҳам бу муаммо кучайган. Ортиқча семириб кетган аёллар сони 8,8 фоиздан 18,5 фоизга, эркаклар сони 4,8 фоиздан 14 фоизга етган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: