Ғазодаги болалар жудаям оч қолган — Трамп

Ғазодаги болалар жудаям оч қолган — Трамп

АҚШ президенти Исроил бош вазирининг “Ғазода очарчилик йўқ” деган баёнотига қўшилмаслигини билдирди.

«Биз Ғазога ёрдам сифатида катта маблағ ва озиқ-овқат юборяпмиз. Бошқа давлатлар ҳам қўшиляпти. Масалан, Буюк Британия ҳам фаол иштирок этяпти», — деди Трамп Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашувда.

Кир Стармер эса Ғазода “гуманитар инқироз” мавжудлигини ва бу “мутлақ фалокат” эканини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: