Индонезия Туркиядан ҳарбий техника сотиб олмоқда

Индонезия Туркиядан ҳарбий техника сотиб олмоқда

Индонезия ва Туркия ўртасида кўп миллиард долларлик ҳарбий келишув имзоланди. Бу ҳақда MSN манбаси хабар берди.

Келишувга кўра, Индонезия Туркиядан 48 та KAAN бешинчи авлод жангчи самолёти ва 2 та Istif туридаги фрегат харид қилади.
Томонлар келишув доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва аэро-ҳарбий саноатни ривожлантириш борасида ҳам ҳамкорлик қилади.

Самолётлар учун контракт 10 йил давомида амалга оширилади. Эътиборлиси шундаки, KAAN турдаги самолётлар Туркияда ҳали оммавий ишлаб чиқаришга чиқмаган — бу 2028 йилга режалаштирилган.

Istif туридаги биринчи фрегат эса 2024 йили Туркия ҳарбий-денгиз кучлари ихтиёрига топширилган.

Келишувни қуйидаги шахслар имзолади:

Туркия мудофаа саноати агентлиги раҳбари Халук Горгун

Индонезия мудофаа вазири Шефри Шемсуддин

Туркия авиация саноати компанияси бош директори Ўмер Жихат Вардан

Индонезия мудофаа корхоналари агентлиги раҳбари, маршал Юсуф Захари.

Бу келишув Туркиянинг глобал қурол бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаши, Индонезия учун эса мудофаа салоҳиятини янада кучайтириши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: