Исроил Фаластин давлатини яратишга йўл қўймайди – Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон

Исроил ташқи ишлар вазири дунё давлатларининг Исроилга бўлган тескари муносабатига реакция билдирди:
«Бизга маълумки, бугунги кунда Европада мусулмонлар сони кўп бўлган давлатлар мавжуд. Баъзан бу уларнинг ҳукуматлари сиёсатига таъсир қилади. Лекин бу Исроилни ўз жонига қасд қилишга олиб кела олмайди ва бўлмайди ҳам. Қадимий Ватанимиз бағрида давлат барпо этилишига йўл қўймаймиз. Биз аҳоли пунктларимиздан атиги бир неча километр узоқликда ХАМАС давлатининг тузилишига йўл қўймаймиз.»