Луис Диас – «Бавария» футболчисига айланди

Луис Диас – «Бавария» футболчисига айланди

«Ливерпуль»нинг чап қанот вингери Луис Диас расман Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчисига айланди. Трансферни жамоа матбуот хизмати тасдиқлади. Трансфер қиймати 70 млн еврога баҳоланмоқда, янги клуб билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

 

28 ёшли Диас «Ливерпуль» сафида уч ярим йил давомида тўп тепган. У Мерсисайд клубига 2022 йилнинг қишида «Порту»дан кўчиб ўтган.

 

Диас Колумбия терма жамоаси футболчиси бўлиб, у Лотин Америкаси терма жамоаси сафида 63 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: