Нетаняҳу Исроилнинг сиёсий хавфсизлик кабинетига Ғазо секторини аннексия қилиш режасини тақдим этади — Haaretz

Режага кўра, Исроил ҲАМАСга ултиматум эълон қилиб, бир неча кун ичида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишни талаб қилади. Агар ултиматумга рад жавоби берилса, Ғазо ҳудудларини босқичма-босқич аннексия қилиш жараёни бошланади.
«Аввалига хавфсизлик (буфер) зонаси, сўнгра — Сдерот ва Ашкелон шаҳарларига яқин бўлган шимолий ҳудудлар аннексия қилинади. Бу жараён охир-оқибатда бутун Ғазо секторининг тўлиқ аннексиясигача давом этади», дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.