Польша бош вазири Россия махсус хизматлари буюртмаси билан мамлакатда ҳужумлар ва диверсиялар уюштиришда гумон қилинган 32 киши қўлга олинганини маълум қилди

Доналд Тускнинг сўзларига кўра, бу гумонлар “аниқ далиллар билан асосланган” ва ишончли, бироқ у тафсилотларни очиқламади.
Маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан бири аллақачон судланган ва ҳозирда қамоқда. Суд жараёнини кутаётганлар орасида Полша, Россия, Украина, Беларус фуқаролари ҳамда бир нафар колумбиялик бор.
«Бу рўйхат ҳали тўлиқ эмас. Бугунги кунда Россиянинг Полшадаги “фаоллиги” айрим сиёсий доираларни ҳам қамраб олган, шунингдек, чегаралардаги вазиятни беқарорлаштириш ва махсус хизматларимиз фаолиятини фалаж қилишга қаратилган радикал диверсион ҳаракатларга уринишлар билан чамбарчас боғлиқ», — деди Полша бош вазири.