Сурхондарёда 8 ёшли қиз автоҳалокатда вафот этди

Сурхондарёда 8 ёшли қиз автоҳалокатда вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 8 ёшли қиз машина уриб юбориши оқибатида вафот этди.

 

Маълумотларга кўра, 29 ёшли фуқаро Nexia 2 автомашинасини бошқариб келаётиб, яқин атрофда мактаб борлигини кўрсатувчи белги бўлса-да тезликни пасайтирмаган. Оқибатда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборган.

 

 

 

“Юк машинаси билан ёнма-ён келган пайтимда унинг орқасидан бир бола югуриб чиқди, тормоз босдим, лекин одамга тегиб бўлгандим”, — дейди ҳайдовчи.

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича Узун тумани судида марҳуманинг онаси айбланувчига оғирроқ жазо берилишини сўраган.

 

Суд ҳукми билан ҳайдовчи 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: