Сув олиш тартибини бузганлик учун жарималар белгиланди

Сув олиш тартибини бузганлик учун жарималар белгиланди

 

 

Сув кодексига кўра, сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, улар қуйидаги миқдорларда жаримага тортилади, жумладан:

 

🔸сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 20 фоизи;

 

🔸сувдан фойдаланувчилар шартнома тузмасдан олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 30 фоизи;

 

🔸сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини ўрнатмасдан олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 5 фоизи;

 

🔸сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 40 фоизи.

 

❗️Жарима қўллангандан кейин сув олиш тартиби 1 йил ичида қайтадан бузилса, жарималар 5 баравар миқдорда қўлланилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: