Трамп Медведевга “ўйлаб гапиришни” маслаҳат берди

АҚШ президенти Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг баёнотларига кескин муносабат билдириб, уни “ҳали ҳам ўзини давлат раҳбари деб ҳисоблайдиган муваффақиятсиз президент” деб атади.
Трамп Медведев “жуда хавфли ҳудудга кираётгани” ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Медведев “Трампнинг ҳар бир янги ультиматуми уруш сари қадам эканлигини” айтиб, уни ва сенатор Линдси Грэмни “бобойлар” деб атаган эди.