Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

Тошкент шаҳридаги мавжуд аэропорт 2030 йилгача кутилаётган 15 миллион йўловчи оқимини қабул қилишга тўлиқ қодир эмас. Буни инобатга олиб, Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирда лойиҳа хусусий шериклик асосида амалга оширилиши кутилмоқда ва хорижий компаниялар таклифлари кўриб чиқилмоқда.
Янги аэропорт шаҳар ташқарисида жойлашади ва замонавий талабларга жавоб беради.