ЕИ октябрь ойида электрон кириш-чиқиш тизимини жорий қилади

ЕИ октябрь ойида электрон кириш-чиқиш тизимини жорий қилади

Европа Иттифоқи 2025 йил 12 октабрдан бошлаб учинчи давлат фуқароларининг кириш ва чиқишларини рўйхатдан ўтказиш учун электрон тизим жорий этилишини эълон қилди. EES деб номланган Шенген электрон кириш тизими муддатидан ташқари қолганларни аниқлашга ёрдам бериб, “хавфсизликни оширади”. деб хабар беради DW. Бу ҳақда 30 июль, чоршанба куни Брюсселда миграция бўйича Европа комиссари Магнус Бруннер маълум қилди. Ўтиш даври олти ойга — 2026 йил 10 апрелгача мўлжалланган.

Бошқа нарсалар қаторида, тизим “ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш ва ҳужжатлар ва шахсий гувоҳномаларни қалбакилаштириш ҳолатларини камайтиришга” ёрдам бериши керак, дея қўшимча қилди Бруннер. Унинг ёрдами билан ЕИ учинчи давлат фуқароларининг кириш-чиқишини янада аниқроқ рўйхатга олиш, шунингдек, бўлиш муддати ўтиб кетиш ва киришни тақиқлаш ҳолатларини ҳужжатлаштириш ниятида. Юзни аниқлаш ёки бармоқ излари учун биометрик маълумотлар паспортлардаги анъанавий штамплар ўрнини босади. Бундан ташқари, Брюсселга кўра, EES маълумотларга киришни тезлаштириши ва шу тариқа трансчегаравий жиноят ва терроризмга қарши курашда ёрдам бериши керак. Танқидчилар тизим чегараларда узоқроқ кутишга олиб келишидан қўрқишади.

Тизим дастлаб ўтган йилнинг ноябрь ойида жорий этилиши керак эди. Бироқ, унинг ишга туширилиши сўнгги дақиқада кечиктирилди, чунки баъзи аъзо давлатлар, хусусан, Германия, Франция ва Нидерландия «ҳали тайёр эмас».

EES 29 та Европа давлатида қўлланилади

EES электрон тизимидан Ирландия ва Кипрдан ташқари барча Европа Иттифоқи мамлакатлари фойдаланади. Шу билан бирга, Европа Иттифоқига кирмайдиган, лекин Шенген ҳудудига кирувчи Норвегия, Исландия, Швейцария ва Лихтенштейн ҳам ушбу тизимдан фойдаланади.

Магнус Бруннер тизим жорий этилишидан олдин саёҳатчилар аэропортлар ва чегара ўтиш жойларида «ахборот кампаниялари» орқали хабардор қилинишини эълон қилди. Комиссарнинг қўшимча қилишича, босқичма-босқич олти ойлик жорий этиш доирасида аъзо давлатлар тизимни чегара ўтиш жойларининг ярмида ишга тушириш учун уч ой вақтлари бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: