БМТ ўз ҳисоботларини деярли ҳеч ким ўқимаслигини тан олди

БМТ ўз ҳисоботларини деярли ҳеч ким ўқимаслигини тан олди

БМТ томонидан самарадорликни ошириш ва харажатларни қисқартириш йўлларини излашга бағишланган ҳисоботда ташкилот ўз ҳисоботларини жадаям кам одам ўқишини тан олди.

Халқаро ташкилот бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, 2024 йилда БМТ тизими 240 та орган иштирокида 27 мингта йиғилиш ўтказган, ва ташкилот котибияти 1100 та ҳисобот тайёрлаган, бу 1990 йилга нисбатан 20% кўпдир.

«Кўплаб йиғилишлар ва ҳисоботлар бутун тизимни ва бизни чарчатмоқда. Бу ҳисоботларнинг кўпини деярли ҳеч ким ўқимайди. Ҳар бешинчи ҳисобот минг мартадан кам юклаб олинган. Қолаверса, юклаб олиш ўқилган дегани эмас», — деди Гутерриш.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: