“Орешник”ни серияли ишлаб чиқариш бошланди – Путин

“Орешник”ни серияли ишлаб чиқариш бошланди – Путин

Россия ва Беларус президентлари Ваалам оролида норасмий учрашув ўтказмоқда. У ерда президентлар биргаликда ибодатдан сўнг журналистлар саволларига жавоб беришди.

Владимир Путин:

▪️Россияда биринчи “Орешник” серияли ишлаб чиқарилди ва у қўшинларга топширилди.

▪️Часов Ярнинг озод қилингани рост, Россия Қуролли Кучлари уни бир неча кун олдин озод қилган. Украина раҳбарияти буни инкор этаётган экан, демак улар фронтдаги воқеалардан хабардор эмас.

▪️Россия қўшинлари бутун жанговар тўқнашув чизиғи бўйлаб олдинга силжимоқда. Россия бировнинг ерларини босиб олаётгани йўқ, ўз ерларини қайтармоқда.

▪️Россия аскарлари орасида бирорта ҳам кераксиз йўқотиш бўлгани йўқ;

▪️Махсус операция ҳудудида ижобий натижалар рус аскарларининг жасорати ва қаҳрамонлиги туфайли эришилмоқда.

▪️“Орешник”ни Беларусга етказиб бериш масаласи йил охиригача ҳал қилинади, ҳозир унинг учун жой танланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: