Винисиус: 25 миллион евро маош ва янги шартнома имзоланади

Винисиус: 25 миллион евро маош ва янги шартнома имзоланади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор янги шартнома бўйича йилига 25 миллион евро маош олмоқчи.

Бу ҳақда Cadena SER журналисти Тонио Гарсиянинг сўзларига таяниб, Mundo Deportivo хабар бермоқда.

«Винисиуснинг атрофидагилар ё тушунмовчилик юз берганини таъкидлашмоқда, ёки нима учун ҳамма у «Реал» билан шартномани узайтиришга рози бўлди деб ўйлаётганини тушунишмаяпти.

Менга айтишларича, Винисиус ҳеч қачон клуб таклиф қилган рақамга розилик бермаган. Бундан ташқари, уларнинг фикрича, тахминан 20 миллион евролик таклифни қабул қилиш бемаънилик бўларди.

У бошқа ўйинчилар қанча олишидан қатъи назар, 25 миллиондан кўпроқ олишни хоҳлайди. Энди тўп «Реал» томонида.

Ҳозирча унинг атрофидагилар шартномани узайтириш масаласи тўхтатилганига аниқ ишора қилмоқчи. Устувор вазифа – дам олиш, янги мавсумни бошлаш ва «Реал»га соврин ютишда ёрдам бериш,» – деди Гарсия.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: