Хитойдаги аномал иссиқда одамлар метрода паноҳ топмоқда

Хитойдаги аномал иссиқда одамлар метрода паноҳ топмоқда

Reuters хабарига кўра, Чунцин шаҳрида бир ҳафтадан буён ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошмоқда. 3 август куни эса 44 даражагача кўтарилиши кутиляпти.

Шу муносабат билан шаҳарнинг 21 та туманида ҳаво хавфига оид қизил даража эълон қилинди.

Аҳоли эса иссиқдан қочишнинг турли усулларини қидирмоқда:

Масалан, кексалар метро вестибюлларида тўпланиб, карта ўйнаб, суҳбатлашмоқда.

Баъзилар эса бомбапанагоҳларни қайта жиҳозлаб, уларни табиий совуқ ресторанига айлантирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: