Аттракцион ағанаб кетса-я! Хавотирингизни илова билан бўлишинг!

Аттракцион ағанаб кетса-я! Хавотирингизни илова билан бўлишинг!

Ўзбекистонда носоз аттраксионлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлган «Аттракцион назорати» мобил иловаси ишламоқда. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг айтишича, илова орқали мамлакат ҳудудидаги маданият, истироҳат боғлари, кўнгил очар масканларда ўрнатилган ҳамда фойдаланаётган техник носоз ва шубҳали бўлган аттраксионлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Бунинг учун иловага кириб рўйхатдан ўтилади. Керакли вилоят, ҳудуд ва боғни танлаб, мурожаат юборилади. Унда мурожаатнинг ҳолати, яъни жараёнда ёки тугаганлигини кузатиб бориш мумкин.

Иловани ҳозирча фақат Android асосидаги қурилмалар учун бепул юклаб олса бўлади.
Бундан ташқари, мурожаатни қўмитанинг 71 203 02 39 ишонч телефони орқали қолдириш ҳам мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: