Британияликларнинг учдан бир қисми Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берди

Агар референдум ўтказилса, ҳозирда британияликларнинг фақат учдан бир қисми мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳақда The Sunday Times нашри томонидан эълон қилинган More in Common томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари далолат бермоқда.
Олинган маълумотларга кўра, респондентларнинг 29 фоизи Европа Иттифоқидан чиқишни маъқул кўрган, 52 фоизи эса иттифоқда қолиш учун овоз берган. Европа Иттифоқига аъзоликни қўллаб-қувватлаш даражаси бир йил ичида тўрт фоизга ўсди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 49 фоизи яқин беш йил ичида мамлакатнинг Европа Иттифоқига қайтиши бўйича референдум ўтказиш тарафдори бўлган, 37 фоиз респондент яна овоз бериш ғоясини қўллаб-қувватламаган.
Сўров 22-24 июль кунлари ўтказилди. Унда 2113 киши иштирок этди.