Дрон ҳужумидан кейин Сочидаги нефть омборида ёнғин содир бўлди

Россиянинг жанубидаги Сочи шаҳрида дрон ҳужумидан сўнг нефть омборида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда шаҳар мери Андрей Прошунин ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.
«Адлер туманидаги нефть базасида ёқилғи баки ёниб кетди. Дроннинг қолдиқлари яна Авиационная кўчасидаги гараж кооперативидаги биноларга бориб тушди. Дастлабки қурбонлар йўқ» – деб ёзди мэр.
Россиянинг Telegram-каналлари маълумотларига кўра, ҳужум аэропорт рўпарасида жойлашган Адлердаги «Роснефт-Кубаннефтепродукт» нефть базасида амалга оширилган; ҳодиса туфайли камида 52 та рейс ўзгартирилди.