Эрон ва Покистон 12 та ҳамкорлик ҳужжатини имзолади

Эрон ва Покистон ўртасида туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт, савдо ва фан соҳаларини қамраб олган 12 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳужжатлар икки давлат етакчилари ҳузурида тасдиқланди.
Эрон Президенти Масъуд Пезешкияннинг якшанба куни Покистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат расмийлари ҳамкорликни кенгайтириш ва йўлга қўйиш мақсадида қўшма учрашув ўтказдилар. Учрашув натижасида қуйидаги соҳаларни қамраб олган келишувларга эришилди:
Туризм
Қишлоқ хўжалиги
Фан ва технология
Транспорт ва транзит
Иқтисод ва савдо
Суд-ҳуқуқ соҳасида ҳамкорлик
Саноат
Маданий мерос
Имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасида:
билим ва технология алмашинувини,
савдо салоҳиятини кенгайтиришни,
халқлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашни,
минтақавий ҳамкорликни кучайтиришни
мақсад қилади.
Бу келишувлар икки томонлама муносабатларни кенг қамровли ривожлантириш учун ҳуқуқий ва институционал асос яратади.