Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 175 нафарга етди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 175 нафарга етди

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна 6 нафар фаластинлик очликдан вафот этди, дея хабар берди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош директори Мунир ал-Бурш.

Унинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотига кўра, очликдан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 175 нафарга етган, шулардан 93 нафари болалардир.

Мунир ал-Бурш Ғазода юзага келган гуманитар инқирозни мисли кўрилмаган деб атаб, жаҳон ҳамжамиятини зудлик билан чора кўришга чақирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: