Исроил ҳужумлари натижасида Ғазода 21 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

Исроил ҳужумлари натижасида Ғазода 21 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

Исроил томонидан амалга оширилган тонгги ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида Ғазо секторида камида 21 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда тиббий манбалар ва гувоҳлар хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлардан 15 нафари гуманитар ёрдам кутаётган пайтда ўлдирилган. Энг қонли воқеалардан бири анклавнинг жанубидаги Рафаҳ шаҳрида содир бўлди. У ерда Исроил ҳарбийлари ёрдам олиш учун тўпланган тинч аҳолига ўт очган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар турли даражада тан жароҳати олди.

Яна бир ҳужум Ғазо марказидаги Вади Ғазо ҳудудида, Салаҳаддин кўчасида амалга оширилди. У ерда ҳам фуқаролар озуқа ва ичимлик суви кутаётган эдилар. Бу ерда 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

Маҳаллий манбаларга кўра, жароҳатланганлар орасида аҳволи оғирлар кўп бўлгани сабабли ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин. Шу билан бирга, шифохоналарда дори-дармон ва тиббий ускуналар етишмовчилиги ҳам жиддий муаммога айланган.

Халқаро гуманитар ташкилотлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва ёрдам карвонларини хавфсиз тарзда ҳудудга киритишни талаб қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: