Исроил матбуоти: Генштаб бошлиғи Ғазодаги сулҳ музокаралари натижа бермагани сабабли АҚШга ташрифини бекор қилди

Исроил армияси Бош штаби раҳбари Эяль Замир душанба кунига мўлжалланган Вашингтонга расмий ташрифини бекор қилди, деб хабар берди The Jerusalem Post нашри Исроил манбаларга таяниб.
Маълумотларга кўра, Замир ушбу сафарни Ғазода оташкесимга эришиш бўйича музокараларда ижобий суръат кузатилган тақдирда амалга оширишни режалаштирган эди. Бироқ музокаралар натижасиз қолган.
Сулҳ бўйича музокаралардаги тўсиқлар ва Ғазода ушлаб турилган исроиллик асирлар масаласида жамоатчилик босими ортиб бораётгани фонида Замир ўз баёнотида шундай деган:
“Менинг жойим — Исроилда”.
Бу қарор Исроилдаги ҳарбий ва сиёсий мувозанатга ҳамда АҚШ билан муносабатларга таъсир қилиши мумкин, деб тахмин қилмоқда таҳлилчилар.