Киев Россиядан депортация қилинган 90 га яқин фуқаросини қабул қилишдан бош тортди

Киев Россиядан депортация қилинган 90 га яқин фуқаросини қабул қилишдан бош тортди

Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россиянинг Харков вилояти маъмуриятининг инсон ва бола ҳуқуқлари бўйича вакили Виктория Колесник-Лавинская маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳозирда украиналиклар Грузия чегарасидаги «Юқори Ларс» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги нейтрал ҳудудда жойлаштирилган.

Украина ҳукумати уларни қабул қилишга кафолат беришдан бош тортган.

Колесник-Лавинскаянинг сўзларига кўра, «Юқори Ларс»даги бу фуқароларни Киев вакиллари олиб кетиши лозим эди.

«Агар Украина уларни олиб кетмаса, Грузия ҳам қабул қилишни истамаяпти. Украина эса уларни ўз фуқаролари сифатида юридик жиҳатдан расмийлаштирмаяпти, қабул қилмаяпти,» – дея таъкидлади у.

Омбудсман Украина ҳукумати амалда ўз ватандошларини тақдирнинг ўз ҳолига ташлаб қўйганини таъкидлаган

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: