Туркияда полициячи хотини ва икки фарзандини ўлдирди

Туркиянинг Денизли вилоятида жойлашган Меркезефенди туманидаги Караман маҳалласдаги тўрт қаватли уйда содир бўлган.
Жизре шаҳрида хизмат қилган 35 ёшли полиция ходими Кошкун С. ўзининг йиллик таътилида оиласи ёнига келганида, рафиқаси ва икки фарзандини отиб ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди.
Маҳалла аҳолиси тонгда эшитилган ўқ овозларидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб борган терговчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, Кошкун С. ухлаб ётган рафиқаси Назли ҳамда фарзандлари — 7 ёшли ўғли Яғиз ва 2 ёшли қизи Дуруга ўқ узган.
Ҳодиса ортидан тергов ишлари бошланган бўлиб, воқеа сабаблари ҳозирча аниқлаштирилмоқда. Полициячининг руҳий ҳолати ва хизматдаги сўнгги фаолияти юзасидан ҳам алоҳида суриштирув олиб борилмоқда.