«Мен танқид қиладиган одамлар мени гумдон қилишади!..”

Шуҳрат Барлос
МЕНИНГ ҚАХРАМОН ҲАМКАСБИМ!
Карим Баҳрев акамнинг
«Томчидил» номли китобининг муқовасида кесилган расмли муқова кўргандим. Бунда бир маъно бордирда деб мен ҳам постимга қистирган расмдаги Ислом Каримовнинг бетини ярмини кесдим.
Уша бўхронли йилларда, кўпчилик журналистлар Ислом Каримов билан келиша олмай, омма олдига чиқиб, дўқ-пўписа, ҳақорат ва тахқирлашлар қилгани оқибатида бадарға қилинди.
Баъзи бир катта авлод журналистлари эса ялоқалик ва маддохлиги билан танилиб, ўлимигача давлатни креслосини ҳеч кимга бермай яшади.
Кимдир лавозимга кўтарилиб «тўппончалик» қилди. Охири қамалиб, элга шарманда бўлиб, ҳайдалди.
Кимдир Ватанни ташлаб чиқиб, муттаҳамлик парвози билан банд бўлди. Нима ҳам дердик, замон шундай эди.
Қуйидаги ёзув мен ҳурмат қиладиган акаларимдан бири, ҳамкасбим Карим Бахриевнинг бошидан кечирганлари. Ёш журналистларга ўрнак бўлади деган умиддаман.
****
“Ҳуррият” газетаси Ислом Каримовнинг АҚШга қилган ташрифидан кейин биринчи мустақил газета сифатида таъсис этилган.
Мен Америкага ундан ярим йил аввал бориб келгандим. АҚШнинг миллий матбуот марказида Каримов жуда кўп журналистларнинг саволларига жавоб берди. У бу жараён унчалик ҳам қўрқинчли эмаслигини кўрди.
Каримов демократия иштиёқида ҳаракатга тушиб қолди ва у миллий матбуот маркази қуришга, ОАВни демократлаштириш фондини ташкил этишга ҳамда аввалдан “кўздан кечириб бериладиган” цензурага дучор бўлмайдиган мустақил газета нашр этилишига рухсат беришга қарор қилди.
Менимча, бундай цензура мамлакатда 2003 йилгача бор эди. Каримов бизни 1996 йил 19 декабрь куни йиғди ва йўл-йўриқ кўрсатиб, кўндиришни бошлади.
Шундай қилиб мамлакатда Миллий матбуот маркази ҳам, ОАВ Фонди ҳам, “Ҳуррият” газетаси ҳам пайдо бўлди.
Биринчи президент Америкадан қайтач, биз билан уч ярим соат гаплашди. У менга ҳақиқатни ёзиш кераклигини айтди.
Каримов унга маслаҳатчилари бош муҳаррирлик лавозимига беш нафар номзодларни тавсия қилишганини, лекин уларни инкор этиб, мени танлаганини айтди. “Бу мамлакатда ва бу даврда ҳақиқатгўй газетани чоп этишнинг имкони йўқ.
Мен танқид қиладиган одамлар мени гумдон қилишади”, – дедим мен унга. Каримов унинг шахсан ўзи менга кафил бўлишига ваъда берди.
Мана шундай қилиб биринчи мустақил газета ҳам дунёга келган. Унинг биринчи сони чоп этилгач, давлат Матбуот қўмитаси раиси Рустам Шоғуломов мени ўз ҳузурига “гилам устига” чақирган.
Иккинчи сондан кейин бош вазир ўринбосари Алишер Азизхўжаев олдига чақириб бўралаб сўккан.
Учинчи сондан кейин давлат раҳбарининг маслаҳатчиси чақиртирган.
Тўртинчи сондан кейин энг “юқори”га чақиришган. Бешинчи сондан кейин газета чиқиши тўхтатилган. Би-Би-Си “Ўзбекистонни титратган бешта сон” мақоласини эълон қилди.
Мен кетадиган куним президент билан мулоқот бўлди. Кечқурун унинг олдига беш нафар вазир ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари келишганини, улар бу газета чоп этилаверса ишлай олмасликларини, президент халқаро муносабатни ҳам инобатга инобатга олиши кераклигини айтишганини менга гапириб берди.
Каримов мен бош муҳаррир лавозимида қолишим мумкинлигини, аммо чоп этилгунга қадар газетани цензурадан ўтказиб боришни таклиф қилди.
Мен бундай шароитларда ишлашни рад этдим. У лавозимдан кетишимни, лекин таҳририят кенгашида қолишимни ҳам таклиф қилди.
Мен: “Ўз фамилиямни ёлғон чоп этилган газета тагида кўра олмайман”, – деб жавоб бердим. Каримов менга айтдики: “Сени бўшатамиз.
Агар четдан қаралса, сен демократия қиляпсан, биз эса, сени қисмоқдамиз. Биз ўзимизни оқлаш учун нима ўйлаб топганимизда ҳам, аслида шундай.
Мен амалдорларимга буйруқ бераман – сенинг бошингдан бирорта ҳам тола тушмайди. Сен, биз демократияга тайёр бўлганимизда келасан.
Биз ҳам ўз юзимизни сақлаб қолишимиз керак. Сен энди бошқа муҳаррир бўлган сўнгги сонга мақола ёз.
Дарвоқе, чет эллик журналистларга интервью бераётганингда сени порахўр амалдорлар, вазирлар сиқувга олишганини айт, лекин мени тилга олма”.
Мен газетадан кетгач, ҳеч кимга интервью бермаслигимни айтдим.
Шундай қилиб, мен Ислом Каримов вафотига қадар хорижий радиоларга интервью берганим йўқ. У эса, ваъдасини бажарди ва менга ҳеч ким дахл қилишига йўл қўймади.
© Karim Bahriyev