Ўзбекистонга ўқишга келаётган хорижлик талабалар: статистика ва прогнозлар

2025 йилнинг январ-июн ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланади:
Ҳиндистон — 2780 нафар;
Туркманистон — 2622 нафар;
Тожикистон — 1145 нафар;
Хитой — 459 нафар;
Жанубий Корея — 381 нафар;
Покистон — 348 нафар;
Қирғизистон — 263 нафар;
АҚШ — 232 нафар;
Афғонистон — 167 нафар;
Туркия — 161 нафар;
Бошқа давлатлар — 988 нафар.