Сурхондарёдаги уч қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди

Сурхондарёдаги уч қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди

Бугун, 4 август куни соат 03:02 да Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, «Боботоғ» МФЙда жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва ҳозирда бартараф этилмоқда.

Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб этилган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ёнғин соат 07:30 да ўчирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: