Давлат эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ учун 7,4 млрд сўм компенсация тўлади

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, май-июнь ойларида мурожаатлар асосида 843 минг оила махсус реестрга киритилган.
Шу асосда базавий меъёрдан ортиқ энергия истеъмол қилган оилаларга қуйидаги миқдорда компенсация тўлаб берилди:
▪️ Май ойида — 159,5 минг оилага 3,2 млрд сўм
▪️ Июнь ойида — 223,6 минг оилага 4,2 млрд сўм
Вазирлик компенсация олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш, шунингдек, 1140 рақамига қўнғироқ қилиш лозимлигини эслатди.