Ҳиндистон ва Хитой АҚШнинг Россия нефтидан воз кечиш талабларини қатъиян рад этди

Хитой ҳукумати Вашингтоннинг мажбурлаши ва босимига бўйсунмасдан, ўз энергия суверенитети ва хавфсизлигини ҳар қандай йўл билан таъминлашини маълум қилди.
Ўз навбатида, Ҳиндистон ТИВ Оқ уйни иккиюзламачиликда айблаб, негадир АҚШ ЕИга Россия гази импортини кўпайтиришга рухсат бераётгани ва ўзи Россиядан ядро саноати учун уран гексафторидини, шунингдек, нодир металлар, ўғитлар ва кимёвий моддаларни сотиб олишда давом этаётганини эслатиб ўтди.