Ўзбекистонга қайси давлатдан сайёҳлар кўп келади?

Ўзбекистонга қайси давлатдан сайёҳлар кўп келади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь июнь ойларида жами 223,6 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,6 минг нафарга ёки 3,4 баробарга ошган.

Энг кўп Афғонистон ( 207 536 нафар), Тожикистон (12 244 нафар), Туркманистон (1 642 нафар), Россия (451 нафар), Туркия (276 нафар) Қозоғистон (255 нафар) каби давлатлардан хорижликлар ташриф буюрган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: