Покистон тарихда илк бор Эронга денгиз йўналиши учун лицензия берди

Покистон ҳукумати ўз тарихида илк марта халқаро денгиз ташувчи компанияга Эрон билан боғловчи денгиз йўналишини очиш учун лицензия берди.
Бу ҳақда Покистоннинг денгиз ишлари бўйича вазири Муҳаммад Жунайд Анвар Чаудҳрий душанба куни эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, «Sea Keepers» компаниясига Покистон, Эрон ва Перш кўрфази ҳамкорлик кенгаши (PGCC) мамлакатлари ўртасида денгиз йўллари орқали қатнов ташкил қилиш ҳуқуқи берилган.
Қарор денгиз ишлари, мудофаа, ташқи ишлар ва ички ишлар вазирликлари, шунингдек, Покистон Миллий денгиз компанияси ва порт маъмуриятлари вакиллари иштирокидаги юқори даражадаги йиғилишда тасдиқланган.
Чаудҳрий ушбу ташаббусни Покистоннинг миллий денгиз сиёсатидаги муҳим қадам деб атади ва минтақавий алоқалар, диний туризм ва иқтисодий фаолликни ривожлантиришда денгиз йўлларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Янги денгиз қатнови ҳар йили юз минглаб йўловчиларга, айниқса Эрон ва Ироққа зиёратга борадиган ҳожилар, PGCC мамлакатларига ишчи ва сайёҳлар учун хизмат қилиши кутилмоқда.