Тошкентда 19 ёшли «курьер» йигит Isuzu босиб кетиши оқибатида вафот этди

Шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2 август куни Янгиҳаёт туманида Lacetti, скутер ва ISUZU ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда 2006 йилда туғилган скутер йўловчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.