Японияда иссиқликдан 1 ҳафта ичида 18 киши ҳалок бўлди

Японияда иссиқликдан 1 ҳафта ичида 18 киши ҳалок бўлди

Японияда шиддатли иссиқлик оқибатида сўнгги ҳафтада 9,500 дан ортиқ одам иссиқ уриши (тепловой удар) билан шифохоналарга олиб кетилди. 18 киши вафот этди, деб хабар берди маҳаллий ОАВга таяниб Report.

Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг 58 фоизини 65 ёшдан катта кишилар ташкил қилади.

Жуда юқори ҳарорат июн ойидан бери мамлакат бўйлаб кузатилмоқда. Хусусан, Гумма префектурасининг Исэсаки шаҳрида ҳаво ҳарорати 41,8°C даражани ташкил этди — бу эса ўтган ҳафтада қайд этилган 41,2°Cлик рекордни янгилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: