«Агар нефт нархлари тушса, Путин одамларни ўлдиришни тўхтатади»

«Агар нефт нархлари тушса, Путин одамларни ўлдиришни тўхтатади»

«Агар нефт нархлари сезиларли даражада пасайиб кетса, Путин одамларни ўлдиришни бас қилади. Агар нефт яна 10 долларга арзонлашса, унинг бошқа чоқаси қолмайди, чунки Россия иқтисоди даҳшатли аҳволда», — деди АҚШ президенти CNBC телеканали эфирида.

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

Бир йил олдин мамлакатимиз ўлик ҳолатда эди. Бугун эса дунёдаги энг қудратли давлатга айланди;

NATO етакчиларининг бари ҳозир ҳамма нарсани мен хоҳлагандек қилмоқдa;

Европа Иттифоқи менга 600 миллиард доллар берди, бу совға, қарз эмас. Ҳеч нимани қайтариш шарт эмас. Бу маблағларни исталган лойиҳамизга сарфлай оламиз;

Европа Иттифоқи сармоя мажбуриятларини бажармаса, уларнинг маҳсулотларига 35 фоизлик бож солинади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: