Андижонда 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди

Фуқаро хонадонида 21 та майнинг қурилмасини тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган, деб хабар берди Ўзэнергоинспекция.
Оқибатда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1,2 млрд. сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.