АҚШ виза олиш учун 15 минг долларгача гаров пули жорий қилмоқчи

АҚШ виза олиш учун 15 минг долларгача гаров пули жорий қилмоқчи

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Қўшма Штатлар Давлат департаменти сайёҳлик ва бизнес визаларига ариза берувчилар учун гаров пули жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, унинг миқдори 5 минг, 10 минг ва 15 минг долларни ташкил этиши мумкин», дея хабар бермоқда агентлик.

Янги қоида 20 августда ишга тушириладиган 12 ойлик синов дастури доирасида амал қилади. Гаров визада бўлиш муддатларини бузиш ҳолатлари юқори бўлган, шунингдек, ҳужжатлар устидан етарлича назорат ўрнатилмаган мамлакатлар фуқароларидан ундирилади. Маблағлар хорижликлар Қўшма Штатларни ҳеч қандай қоидабузарликсиз тарк этганида қайтарилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: