Август ойи учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўланди?

Август ойи учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўланди?

Жорий йил август ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари банкларга тўлиқ ўтказиб берилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий ой учун Ўзбекистондаги жами 721 минг фуқарога 721,3 миллиард сўм нафақа пуллари тўланган. Шундан 602,2 минг киши (82,8 фоиз) нафақасини нақд пулсиз шаклда, банк карталарига қабул қилиб олган.

“Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилаётганини маълум қиламиз”, дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида.

Шу билан бирга, август ойи учун пенсия тўловлари ҳам нақдсиз шаклда олувчиларга тўлиқ тўлангани хабар қилинган

“Пенсия жамғармаси томонидан тўлов рўйхатларига киритилган 4,2 миллион нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди”, дейилади манбада.

Қайд этилишича, пенсионерларнинг 3,6 миллион нафари (85 фоиз) тўловларни нақд пулсиз шаклда қабул қилмоқда. Нақд пуллар эса тасдиқланган графикларга асосан етказиб берилиши билдирилган. Бироқ умумий тўлов миқдори очиқланмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: