«Ҳиндистон АҚШга тўлайдиган божхона тўловларини сезиларли даражада ошираман»

«Ҳиндистон АҚШга тўлайдиган божхона тўловларини сезиларли даражада ошираман»

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистонга божларни «сезиларли даражада» ошириш ниятида эканлигини маълум қилди. У Нью-Деҳлини Россиядан нефть сотиб олиб, уни юқори нархларда қайта сотишда айблади, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида Трамп Ҳиндистон Россиядан нафақат катта миқдорда нефть сотиб олишини, балки унинг бир қисмини очиқ бозорда катта нархда қайта сотишини айтди

“Шунинг учун мен Ҳиндистон АҚШга тўлайдиган божхона тўловларини сезиларли даражада ошираман”, – деб ёзган АҚШ президенти.

У, шунингдек, Ҳиндистонни “Россия Украинада қанча одам ўлдирганига аҳамият бермасликда” айблади.

Аввалроқ, Трамп Ҳиндистон ва Хитойни Россия энергетикасининг энг йирик импортчилари деб атаган ва 1 августдан бошлаб Ҳиндистонга 25 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: