Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди
14.12.2025 02:32

Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

 

 

Жакартада бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Индонезия авиация ҳукуматлари ўртасида қатор муҳим келишувларга эришилди:

 

🔸Авиакомпаниялар сонига чекловлар бекор қилиш

🔸Ўзбекистон авиакомпанияларига Жакартадан ташқари Денпасар, Сурабая, Медан, Ёгякарта, Мажаленгка, Банда Ацех, Танжунг Пандан, Ломбок ва яна иккита шаҳарга парвоз учун рухсат бериш;

🔸Индонезия томонидан тайинланган авиакомпанияларгаЎзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқини бериш;

🔸 ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 56 та рейсга рухсат бериш: 28 йўловчи ва 28 юк рейси;

🔸Барча авиақатновларга юк ва йўловчи сиғими бўйича чекловларни бекор қилиш;

🔸юк ташиш авиақатновлари учун ҳар икки томон авиакомпанияларига учинчи, тўртинчи ва бешинчи ҳаво эркинликларини бериш;

 

Томонлар “Умра плюс” дастурини амалга ошириш орқали Зиёрат туризмини ривожлантиришни ҳам режалаштирмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: