“YandexGo UB” “Uzum Market”га нисбатан рақобат қонунчилигини бузган деб топилди

“YandexGo UB” “Uzum Market”га нисбатан рақобат қонунчилигини бузган деб топилди

 

 

Рақобат қўмитаси “Uzum Market”нинг мурожаати асосида “YandexGo UB” МЧЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича хулосасии эълон қилди.

 

Унга кўра, “YandexGo UB” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган нотўғри таққослаш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни ёки унинг товарини товарнинг устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи сўзлардан ёки рамзлардан товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиб таққослашни амалга оширган деб топилган.

 

Қўмита қарорига мувофиқ, “Yandex Market” рекламаси 1 ой ичида ОАВдан олиб ташланиши шарт.

 

Махсус комиссия аризачи моддий зарар етказилгани ҳақида асосли далил келтирмагани учун молиявий жарима қўллашни лозим деб топмади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: