АҚШ Финляндияда ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи

Бу ҳақда Финляндия Мудофаа кучлари хабар берди.
«Қўшма Штатларнинг Финляндия ва Болтиқбўйи минтақасида ҳарбий иштироки ҳамда машғулотлари мавжуд режалар доирасига киритилган. Бу Финляндия ҳамда Қўшма Штатлар ўртасидаги мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бир қисмидир. Мақсад – жанговар тайёргарликни ошириш, оператив ўзаро мувофиқликни мустаҳкамлаш ва минтақавий хавфсизликка ҳисса қўшиш”, дейилади хабарда.
Шунингдек, мамлакат расмийлари буни хавфсизлик муҳитида ҳамкорлик зарурати билан изоҳлаган.
“Қўшма Штатларнинг иштироки икки томонлама ҳамкорликнинг чуқурлашиб бораётганидан ва АҚШнинг Финляндия ҳамда Болтиқбўйи минтақаси хавфсизлиги масаласига содиқлигидан далолатдир», дейилади хабарда.