Францияда электр энергияси узилиши сабабли транспорт коллапси юз берди

Францияда электр энергияси узилиши сабабли транспорт коллапси юз берди

France Info нашрининг хабар беришича, Париж ва Франциянинг шимоли ўртасидаги темир йўл алоқаси электр таъминоти узилиши туфайли жиддий зарар кўрган.

Фақат маҳаллий поездларгина эмас, балки камида 17 та Eurostar поездлари (Брюссель, Амстердам ва Лондонга ва аксинча) кечиктирилган ёки бутунлай бекор қилинган.

SNCF’нинг шўъба компанияси маълум қилишича, электр таъминоти узилиши билан боғлиқ ҳодиса Валь-д’Уаз вилоятидаги Мусси участкасидан ўтган темир йўл қисмида содир бўлган. Муаммонинг сабаби аниқланган, бироқ катта таъмирлаш ишлари зарур, деб таъкидлашган.

Компания саёҳатчиларга имкони бўлса, сафарни кечиктиришни тавсия этмоқда ва чипталарни бепул алмаштириш ёки пулни қайтариб олиш мумкинлигини маълум қилмоқда.

Euronews нашри ёзишича, Европадаги энг гавжум халқаро темир йўл йўналишларидан биридаги бу каби кенг кўламли узилишлар ёзги туристик мавсумнинг қизғин палласига тўғри келмоқда.

Аввалроқ Eurostar поезди йўловчилари кўплаб кечикишлар ва рейслар бекор қилиниши билан тўқнаш келганди — бу Францияда темир йўл йўлакларида икки киши ҳалок бўлгани ва кейинчалик Лилль яқинида кабеллар ўғирлангани билан боғлиқ эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: