Нидерландиянинг КLM авиакомпанияси хакерлик ҳужумига учради

Нидерландиянинг КLM авиакомпанияси хакерлик ҳужумига учради

Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси инфратузилмасига хакерлик ҳужуми пайтида йўловчиларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқди. Бу ҳақда компания маълум қилди, дея хабар беради «TASS».

«Биз мижозларга хизмат кўрсатишда фойдаланадиган ташқи платформада ноодатий фаолликни қайд этдик. Натижада фойдаланувчи маълумотларига рухсатсиз кириш имконияти пайдо бўлган. Киберҳужум оқибатида хакерлар айрим йўловчиларнинг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқини қўлга киритди,» – дейилади хабарда.

Хакерлар исмлар, контактлар, электрон почта мавзуларига кириш ҳуқуқига эга бўлишди. Паспорт маълумотлари, рейслар ҳақидаги маълумотлар ва банк реквизитлари ўғирланмагани айтилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: