Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Чоршанба куни Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида жойлашган Гуанчжоу шаҳрининг Байюнь туманида кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчки остида 14 киши қолиб кетди, дея хабар беради Синьхуа.

Пайшанба куни эрталаб соат 9:00 га келиб, улардан тўққиз нафари қутқариб олинди.

Қутқарилганлардан икки нафари ҳалок бўлгани, яна етти нафари турли даражада яралангани хабар қилинган.

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гуандун провинциясида ёғаётган кучли ёмғир йўлларда ҳаракатни қийинлаштириб, сув тошқини хавфини оширгани ҳақида хабар берган эдик.

Провинция транспорт бошқармаси маълумотларига кўра, кучли ёмғир туфайли тезюрар йўлнинг учта қисми, республика ва вилоят миқёсидаги автомобиль йўлларининг олти қисми ҳамда 25 та қишлоққа олиб борувчи йўллар ёпилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: