БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазодаги вазиятни 10 август куни муҳокама қиладиган бўлди…

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазодаги вазиятни 10 август куни муҳокама қиладиган бўлди…

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 10-август, якшанба куни Исроилнинг Ғазо секторини босиб олиш қарорини муҳокама қилади.

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиши санаси 10 августга кўчирилди, йиғилиш 9 августга белгиланган эди.

Маҳаллий вақт билан соат 10:00 га белгиланган учрашувнинг кейинга қолдирилгани сабаби ҳақида маълумот берилмаган.

Исроил ҳукуматининг Ғазо шаҳрини босиб олиш қарори фонида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг АҚШ ва Панамадан ташқари барча аъзолари йиғилиш ўтказишни талаб қилди.

7-август, пайшанба куни Исроил хавфсизлик маҳкамаси Фаластин анклавининг шимолий қисмида жойлашган Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади.

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху вазирлар маҳкамаси йиғилиши олдидан Fox News телеканалига берган интервюсида «Ғазонинг бутун ҳудудини назорат остига олиш» ниятини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: